Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сурия муваққат ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилнинг Сурияга қарши ҳужумларини тўхтатиш борасида амалий ҳаракатга ундади

Сурия муваққат ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилнинг Сурияга қарши ҳужумларини тўхтатиш борасида амалий ҳаракатга ундади

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Қусай ад-Даҳак томонидан БМТ бош котиби Антониу Гутерришга йўлланган мактубда Исроил армияси 1974 йилги битимни бузган ҳолда Сурия ҳудудига бостириб киргани қораланган.

"Сурия Араб Республикаси ўз тарихининг янги даврига қадам қўяётган, халқ эркинлик, тенглик ва қонун устуворлиги ҳукм сурадиган давлат қуришга интилаётган, фаровонлик ва тинчлик орзусини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилаётган пайтда Исроилнинг босқинчи армияси Суриянинг Ҳермон тоғи ва Қунейтра муҳофазасидаги ҳудудларига кирди", – дейилади мурожаатда.

Дамашқ ҳукумати Исроил армиясидан зудлик билан Сурия ҳудудидан чиқиб кетишни талаб қилган.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!