Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия ҳукумати ўзгаргандан сўнг Европадан бошпана сўраган сурияликлар сони камайди

Сурия ҳукумати ўзгаргандан сўнг Европадан бошпана сўраган сурияликлар сони камайди

Сурияликлар сонининг сезиларли даражада камайиши туфайли Европа Иттифоқида 2025 йилнинг биринчи олти ойида бошпана сўраб мурожаат қилинганлар сони 23 фоизга қисқарди.

Бу ҳақда Европа бошпана агентлиги (EUAA) маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, сурияликлар Европа Иттифоқининг 27 давлати, шунингдек, Швейцария ва Норвегиядан бошпана сўраш учун 25 мингга яқин ариза топширган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66 фоизга камдир.

Ҳисоботда қочқинлар сонининг ўзгариши Европа давлатларининг миграция сиёсатидаги ўзгаришлар билан боғлиқ эканлигига шубҳа билдирилган. Сабаби Сурияда 2024 йил декабрида ҳукумат алмашган.

"Суриянинг янги ҳукумати барқарорлик ва реконструкцияни тарафдори экан, кўпчилик сурияликлар уйларига қайтишдан умидвор бўлишди" - дейилади EUAA ҳисоботида.

Киритилди: 14:15 08.09.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!