Reuters aхборот агентлиги бу ҳақда икки давлат ўртасидаги музокаралар жараёнидан хабардор манбага таяниб хабар берди.
Reuters маълумотларига кўра, бу талабни Суриянинг амалдаги етакчи, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи раҳбари Аҳмад аш-Шараа илгари сурган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Reuters'га бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабр куни мамлакатдан қочиб кетганидан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унинг президентлик лавозимини тарк этгани ва Сурияни тарк этгани ҳақида эълон қилган эди. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Асад ва унинг оиласига бошпана тақдим этган.