Сурия мудофаа вазири Мурхаф Абу Каср мамлакатдаги ҳали ҳукуматга бўйсунмаган қуролли гуруҳлардан 10 кун ичида буни амалга оширишни талаб қилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
"Биз ҳозиргача марказий ҳукуматга бўйсунмаган қуролли гуруҳларга 10 кун ичида Мудофаа вазирлиги қўмондонлиги назорати остига ўтишлари кераклигини маълум қиламиз. Бу хавфсизлик кучларини бирлаштириш ва тартибга солишни якунлаш мақсадида амалга оширилмоқда", – дея вазирнинг баёнотидан иқтибос келтиради телеканал.
Бироқ, баёнотда мазкур чақириқ кимларга қаратилганига аниқлик киритлмади.