Ливаннинг “Ал Модон” нашри Суриянинг янги маъмурияти халқаро судларга тақдим этадиган меморандум тайёрлаш устида ишламоқда, жумладан, Эрондан Теҳроннинг “жиноят ва ўзбошимчалик” сиёсати туфайли Сурия халқига етказилган зарар учун 300 миллиард доллар товон тўлашини талаб қилмоқда.
Суриянинг янги сиёсий маъмуриятига яқин манба ҳам Ливан нашри билан суҳбатда Суриянинг янги ҳукуматининг Эрон билан алоқалари, жумладан Дамашқда Эрон элчихонаси ва Теҳронда Сурия элчихонаси очилиши билан боғлиқ дипломатик музокаралар ҳақидаги маълумотни рад этди.
✍️ Рад этиш сешанба куни Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотима Моҳажеранийнинг янги маъмурият билан Эрон ва Сурия элчихоналарини қайта очиш бўйича музокаралар ҳақида гапирган баёнотларидан кейин содир бўлди.