Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сурия Ас-Сувайдадаги воқеалар учун айбдорларни энг юқори жазога тортади

Сурия Ас-Сувайдадаги воқеалар учун айбдорларни энг юқори жазога тортади

Сурия расмийлари мамлакат жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида вазият кескинлашгани вақтида содир этилган қотилликларни тергов қилиш учун қўмита тузди ва жиноятлар учун барча айбдорларни жавобгарликка тортади.

Бу ҳақда Сурия ўтиш даври ҳукуматидаги Мудофаа вазирлигининг ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Департаментнинг Telegramдаги расмий каналида эълон қилинган баёнотга кўра, Мудофаа вазирлиги “Ас-Сувайда шаҳрида ҳарбий кийимдаги номаълум гуруҳ томонидан жиддий қоидабузарликлар содир этилгани ҳақидаги хабарларни кузатиб борди”. “Ас-Сувайда шаҳрида содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини текшириш ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун қўмита тузилди”, дейилади матнда. “Ас-Сувайда шаҳрида қонунбузарлик содир этган шахслар шахси аниқлангандан кейин энг юқори жазога тортилади”, — дейилади ҳужжатда.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Мудофаа вазири Мурҳаф Абу Қасра ҳарбий қўмитанинг қонунбузарликлар бўйича текширувини шахсан назорат қилади. Баёнотда келтирилган унинг сўзларига кўра, “Мудофаа вазирлиги билан алоқадор бўлса ҳам” бирорта ҳам жиноятчи озод этилмайди.

Киритилди: 09:30 23.07.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!