Про лигада 2025 йилги мавсум якунига етмоқда.
Бугун, 9 ноябрь куни 20-турнинг икки ўйини бўлиб ўтди.
"Олимпик МобиУз" ўз майдонида "Жайхун"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Арал" "Локомотив"дан устун келди - 1:0.
Мавсум якунига кўра "Локомотив" ва "Арал"да 20 ўйиндан сўнг бир хил 41 очкодан тўпланди. "Темирйўлчилар" тўплар фарқидаги устунлик сабаб Суперлигага тўғридан-тўғри қайтишди. "Арал" плей-оффда иштирок этади.
ОЛИМПИК МОБИУЗ 4:0 ЖАЙХУН
Голлар: Рустамбек Фомин, 19 (1:0), Нурлан Ибраимов, 31 (2:0), Муҳаммедали Реимов, 35 (3:0), Нурлан Ибраимов, 45+1 (4:0)
АРАЛ 1:0 ЛОКОМОТИВ
Гол: Иззатилла Абдулҳақов, 90 пен (1:0)