Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия ракеталари энди Украинадаги атом инфратузилмасини нишонга олмоқда — Financial Times

 Россия ракеталари энди Украинадаги атом инфратузилмасини нишонга олмоқда — Financial Times

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия 8 ноябрда Украинанинг Хмелнйцкий ва Ривненская АЭСларига хизмат кўрсатувчи подстанцияларга зарбалар берган.

Ушбу зарбалардан кейин Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Халқаро Атом Энергетикаси Агентлигининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни талаб қилди. Сибига, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон каби ядро давлатларини Россияга таъсир кўрсатиш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Таъкидлаш жоизки, АЭСлар подстанцияларига зарба бериш Украинадаги энергия тизими учун энг хавфли сценарий ҳисобланади, чунки АЭСлар мамлакатдаги электр ишлаб чиқаришнинг катта қисмини таъминлайди. Агар подстанциялар узоқ муддат ишламай қолса, АЭС энергия блокларини тўхтатишга мажбур бўлади ва Украинада катта миқдорда электр энергияси тақчиллиги юзага келади. Бу тақчилликни бошқа манбалар (ИЭС ва ГЭС) ёки Европадан импорт билан қоплаш қийин бўлади. Натижада, Украинада блэкаут юзага келиши мумкин

Киритилди: 17:02 09.11.2025. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!