Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Суперлигада бугун 22-турга якун ясалади

Суперлигада бугун 22-турга якун ясалади

Ўзбекистон Суперлигасида бугун, 21 сентябрь куни 22-тур баҳсларига якун ясалади.

Турнинг сўнгги учрашувида "Хоразм" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Баҳс соат 20:15 да старт олади.

22-турнинг қолган учрашувлари аллақачон ўтказиб бўлинди. "Навбаҳор" "Динамо"ни 3:2, "Пахтакор" "Машъал"ни 2:1, "Бунёдкор" "Бухоро"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, "Насаф" сафарда "Андижон" устидан 4:1 ҳисобида йирик ғалаба қозонди. "Сурхон" "Қўқон-1912"ни 1:0, ОКМК эса "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида енгди. "Нефтчи" Тошкентда "Локомотив"дан 1:0 ҳисобида устун келди.

Айни пайтда турнир жадвалида "Нефтчи" 22 та ўйиндан кейин 51 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" 49 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" эса 44 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

ОКМК ва "Локомотив" ҳисобида 35 тадан очко бор. "Насаф" 34 очко билан 6-, "Бухоро" худди шунча очко билан 7-поғонада жойлашган.

Бугун майдонга тушадиган "Қизилқум" 21 та ўйиндан кейин 26 очко билан 11-ўринда бормоқда. "Хоразм" эса 21 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

21 сентябрь. Суперлига, 22-тур:

"Хоразм" — "Қизилқум" — 20:15

Киритилди: 10:03 21.09.2026. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар