Бугун Суперлиганинг 3-тур доирасида учта беллашув бўлиб ўтди.
Фарғонада "Нефтчи" "Андижон"ни қийинчиликсиз енгган бўлса, "Навбаҳор" Тошкентда "Пахтакор"ни ютиб кетди. "Машъал" эса учинчи турни ҳам мағлубият билан якунлади: муборакликлар ўз майдонида "Қизилқум" қаршилигини енгга олмади - 0:2