Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Суперлига. «Нефтчи» навбатдаги ғалаба орқали пешқадамга айланди

Суперлига. «Нефтчи» навбатдаги ғалаба орқали пешқадамга айланди

Суперлига 26-турида "Нефтчи" сафарда "Шўртан"ни мағлуб этди - 2:0.

Фарғоналиклар сафида икки захирадан майдонга тушган футболчилар Зоран Марушич ва Владимир Йовович голларга муаллифлик қилди.

"Нефтчи" 57 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. 56 очкоси бор "Насаф" 26-турда ОКМК меҳмони бўлади.

"Шўртан" 16 очко билан сўнгги ўринда. Жамоа Суперлигадан тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди.

Суперлига. 26-тур

25 октябрь, шанба, 16:30

Шўртан - Нефтчи - 0:2

Голлар: Зоран Марушич, 40 (0:1), Владимир Йовович (Жамшид Искандеров, ассист), 87 (0:2).

Киритилди: 19:12 25.10.2025. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!