Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Суперлига 3,5 млрд евро туфайли УЕФАни судга беради

A A A
Суперлига 3,5 млрд евро туфайли УЕФАни судга беради

Маълумотларга қараганда, лойиҳа раҳбарлари янги турнирнинг старти чекловлар ва Александер Чеферин бошчилигидаги Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг босими жиддий молиявий зарар етказди, деб ҳисоблашмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг миллиардлаб евро зарар кўришига, "JP Morgan" билан келишилган мусобақа стартига алоқадор кредит борлиги сабаб сифатида тилга олинмоқда. 2021 йилда томонлар 2,8%га келишишганди, лекин ҳозир гап камида 6,3% ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, асосчилар телевизон ҳуқуқлар сотувидан тушиши керак бўлган маблағ бўйича зарарни қопланиши сўралган.

Молиявий эътирозлардан ташқари, Суперлига УЕФА Европа Иттифоқи судининг - "УЕФА Европада клублар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш бўйича монополияга эга эмаслиги ва янги лойиҳага босим ўтказишга қонуний жиҳатдан ҳаққи йўқлиги" тўғрисидаги қарорини тўлиқ бажармаганликда айбламоқда.

Киритилди: 22:01 08.02.2024. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!