Суперлигада бугун, 21 ноябрь куни 29-турнинг уч ўйини ўтказилди.
"Шўртан" - "Бухоро" ва "Динамо" - "Қўқон-1912" учрашувларида бир-хил 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, "Андижон" ўз майдонида голларга бой кечган баҳсда "Хоразм"ни енгди - 3:2.
Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган: