Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Суперлига 2025 йилги мавсуми 7 март куни старт олади

Суперлига 2025 йилги мавсуми 7 март куни старт олади

Ўзбекистонда 2025 йилги янги футбол мавсуми қачондан старт олиши маълум бўлди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайтида 2025 йилги мусобақалар ишчи тақвими жойлаштирилган бўлиб, унга кўра Суперлига янги мавсуми 7 март кунидан старт олиши белгиланган. Хусусан, 1-тур учрашувлари 7-8-9 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган. 2-тур ўйинлари 14-15-16 мартда ўтказилса, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март (Қирғизистон) ва 25 март (Эрон) кунлари ўз ўйинларини ўтказиши боис, 3-тур баҳслари 27-30 март кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу мавсумда Суперлига ўйинлари асосан дам олиш кунлари – шанба ва якшанбага белгиланган.

Суперлига-2025 баҳсларига феврал ойи бошида қуръа ташланиши кутилмоқда.

Суперлига-2025 1-давра тур ўйинлари санаси:
1-тур – 7-8-9 март
2-тур – 14-15-16 март
3-тур – 27-28-29-30 март
4-тур – 4-5-6 апрел
5-тур – 11-12-13 апрел
6-тур – 18-19-20 апрел
7-тур – 25-26-27 апрел
8-тур – 2-3-4 май
9-тур – 9-10-11 май
10-тур – 16-17-18 май
11-тур – 23-24-25 май
12-тур – 30-31 май ва 1 июн
13-тур – 12-13-14-15 июн.

Киритилди: 17:34 29.01.2025. Ўқилди: 12253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!