Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суперкомпьютер Германиядаги Евро—2024 футбол турнири ғолибини башорат қилди

Суперкомпьютер Германиядаги Евро—2024 футбол турнири ғолибини башорат қилди

Суперкомпьютер Германиядаги Евро—2024 турнир ғолибини башорат қилди.

Компьютер хулосасига кўра, ушбу турнирда Англия ва Франция фаворит деб ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, Германияда ҳам ўзи мезбонлик қилаётган турнирда ғолибликни қўлга киритиш имконияти баланд.

Март ойида ўртоқлик ўйинларида Англия Бразилияга мағлуб бўлди ва Бельгия билан дуранг ўйнади.
Шунга қарамай, OCB Scores суперкомпьютери ҳали ҳам Англияни Европа кубогини 14 июль санасида боши узра кўтаришини башорат қилмоқда, Гарет Саутгейт шогирдларининг бош совринни қўлга киритиш имконияти 34,4 фоизни ташкил қилади.

Суперкомпьютерга кўра, Франция иккинчи фаворит бўлиб, унда ғалаба қозониш имконияти 28,3 фоиз, Германияга эса атиги 13,5 фоиз имконият берилган.

Ташкилотнинг ҳисоблашича, қуйидаги жамоалар турнир ғолиблигини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар ҳисобланади.

  1. Англия — 34,40 %
  2. Франция — 28,3 %
  3. Германия — 13,5 %
  4. Португалия —10,2 %
  5. Испания — 8,7 %
Киритилди: 09:49 29.03.2024. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!