Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Суперкамерага эга Xiaomi Mi 9 смартфони декабрнинг ўрталарида тақдим этилиши кутиляпти

Суперкамерага эга Xiaomi Mi 9 смартфони декабрнинг ўрталарида тақдим этилиши кутиляпти

Snapdragon 8150 чипсети ва уч томонлама 48 мегапиксель камерали Xiaomi Mi смартфони декабрь ойининг ўрталарида ҳавола этилиши мумкин. Бу ҳақда хабардор бўлган манбаларнинг маълум қилишича, Xiaomi Mi смартфони сертификатлаш жараёнидан ўтганлиги яқин келажакда унинг техник жиҳатлари билан қисман бўлса-да, танишиш имконини беради.

Мавжуд маълумотларга кўра, Xiaomi M1901F9T/ модели (Xiaomi Mi 9 номи билан савдога чиқиши мумкин) Qualcomm Snapdragon 8150 флагман процессорига эга бўлади. Шу билан бирга, қурилма орқа панелида уч ўлчамли камера ўрнатилиши кутилмоқда. Бунда асосий модул 48 мегапикселли бўлади. Ҳозирча Xiaomi Mi 9 смартфонига тегишли бўлган тавсифлар шулардан иборат. Аввал маълум бўлган хабарларда эса ушбу смартфонда 6, 8 ёки 10 Гб ҳажмли RAM, 6,4-дюймли AMOLED дисплей ва 3700 мА/соат ҳажмли батарея бўлиши айтилганди.

Кутилганидек, Qualcomm Snapdragon 8150 процессори декабрь бошларида расман ҳавола этилади. Янги Xiaomi Mi 9 смартфони ушбу чипсет тақдимотидан сўнг эълон қилиниши мумкин. Шундай қилиб, янги смартфон тақдимоти декабрь ойи ўрталаридаёқ бўлиши кутилмоқда. Шу тариқа Xiaomi Mi 9 янги Qualcomm мобил процессори асосидаги биринчи смартфон бўлиши мумкин.

Turon24

Киритилди: 15:35 26.11.2018. Ўқилди: 1495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!