Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сунъий интеллект Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

Сунъий интеллект Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания давлат бюджетига 78,2 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп бўлиб, тўловларнинг асосий қисми йирик IT-гигантлар ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания 78,2 млрд сўм миқдорида солиқ тўлади. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоиз юқори.

Маълумотларга кўра, тўланган солиқларнинг 94 фоизи 10 та йирик хорижий компания ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг орасида
Meta – 22,6 млрд сўм,
Apple – 22,1 млрд сўм
Google – 19,4 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек:
OpenAI – 2,9 млрд сўм,
Booking.com – 1,9 млрд сўм,
TikTok – 1,8 млрд сўм,
Netflix – 896,2 млн сўм,
Acca – 797,1 млн сўм, Zoom – 786,7 млн сўм
Adobe – 530,8 млн сўм тўлов амалга оширган.

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва тўловни амалга ошириши шарт.

Солиқ қонунчилигида бу талаблар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 281-моддасида белгиланган. Давлат солиқ қўмитаси маълумотича, хорижий IT-компаниялар томонидан тўланган солиқлар давлат бюджети тушумларини ошириш билан бирга, рақамли хизматлар бозорида шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Киритилди: 16:35 04.08.2025. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!