Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сўнги пушаймон ўзингга душман

Сўнги пушаймон ўзингга душман

Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, муносиб турмуш шароитларини яратиш чоралари кўриляпти.

Афсуски, улар орасида жиноятга қўл ураётганлар ҳам борлиги ташвишланарлидир. Қўқон шаҳрида яшовчи Сусана Иночкина ҳам шулардан бири. 31 ёшли бу аёл икки нафар фарзандини оқ ювиб, тарбиялаш ўрнига қабиҳ йўлни танлади. Гиёҳвандлик воситалари билан шуғуллангани учун 2022 йилда суд ҳукми билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Фарзанди уч ёшга тўлганига қадар озодликдан маҳрум этиш жазоси кечиктирилиб, кейинчалик синов муддати белгиланган. Шундай бўлсада, у бундан тегишли хулоса чиқармасдан ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек яна жиноят кўчасига қадам қўйди. Кучли таъсир қилувчи моддаларни ичишни одат қилди. Бу аёлнинг юриш-туриши атрофдагиларга шубҳа уйғота бошлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда С.Иночкинанинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 40 дона конвалютадаги 560 дона “ilko Регопен 300 mg Pregabalin” ёзувли касетада кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланди. У бу дориларни келгусида сотишни мақсад қилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасида далилий ашё тариқасида олинган дори канвалюталар ичидаги капсулалар таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, унинг умумий оғирлиги 168 граммни ташкил қилиши аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан бу аёлга олти йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 06:15 03.04.2024. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!