Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сўнгги 30 йилликнинг рамзий жамоаси тузилди: Месси асосий таркибда, Роналду захирада қолди

Сўнгги 30 йилликнинг рамзий жамоаси тузилди: Месси асосий таркибда, Роналду захирада қолди

Британиянинг "FourFourTwo" нашри сўнгги 30 йилликда жаҳонинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий жамоани тузиб чиқди.

Журнал ўз экспертларидан сўнгги 30 йилликнинг рамзий жамоасини тузиб чиқишни сўради. Бунда ҳисоб 1994 йилдан бошлаб инобатга олинди. Ҳар бир эксперт 11 нафар асосий таркиб ва 3 нафар захира футболчиси номини айтди.

Асосий таркиб футболчилар 1 балл, захирадагиларга эса ярим балл берилди. Ўз позицияси бўйича энг кўп очко тўплаган ўйинчилар рамзий жамоага киритилди.

Лионель Месси ва Роналдо ҳужум чизиғидан ўрин эгаллаган бўлса, Криштиану Роналду захира футболчиси сифатида қайд этилди.

Дарвозабон: Мануэль Нойер;

Ҳимоячилар: Филипп Лам, Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Паоло Мальдини;

Ярим ҳимоячилар: Дэвид Бекхэм, Зайниддин Зидан, Андрес Иньеста, Роналдиньо;

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Роналдо.

Захирадагилар: Андреа Пирло, Тьерри Анри, Криштиану Роналду.

Сўнгги 30 йилликнинг рамзий жамоаси тузилди: Месси асосий таркибда, Роналду захирада қолди

Киритилди: 11:35 16.10.2024. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!