Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни, сўнгги бор мамлакат август ойида олтин сотган.
Ўзбекистон 2019 ва 2020 йилларни ушбу металлни фаол сотиш билан бошлаган, ҳатто унга барча экспортнинг 50 фоизи ва ундан ҳам кўпроғи тўғри келганди.
2021 йил январь ойида эса асосий экспорт саноат (35,7 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (11 фоиз) ва кимёвий моддалар (8,9 фоиз) бўлди.
Қайд этилишича, олтин сотилмаганини республика ташқи савдо айланмасининг 657,6 млн долларга ёки 22,2 фоизга қисқаргани билан изоҳлаш мумкин.
Ўзбекистон олтин сотишни 2020 йилнинг сентябридан тўхтатди.
Маълумот учун, Ўзбекистон июль ойида дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланган эди.