Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Судлар адолат масканига айланмоқда

A A A
Судлар адолат масканига айланмоқда

Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади” (26-модда), мазкур нормаларга кўра инсон ҳуқуқларини фақат суд орқали ҳимоя қилишга эришиш асослари мустаҳкамланган. Конституциямизда белгиланганидек, “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас” (25-модда), “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Бугунги кунда юртимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сезиларли ислоҳотлар амалга оширилиб, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминловчи ҳуқуқий тизим яратилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 24 июль куни қабул қилган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон фармони айни мана шу масалаларнинг ечимини кўрсатиб бергани билан аҳамиятлидир. Унда инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир олиб борилаётган давлат сиёсати очиқ ва шаффофлиги, бу борадаги қонунчилик такомиллаштирилаётгани ҳамда одил судлов тизимини янада ислоҳ қилиш намоён бўлмоқда.

Суд тизимининг ички тузилмаси айна шу фармон асосида тартибга солинди. Вилоят судларининг ҳозирги тузилмасида ягона суд амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар мавжуд эди. Хусусан, бу кўпроқ судларнинг тарқоқлигидан фуқаролар ва тадбиркорлар сарсон бўлаётгани, алоҳида фаолият юритиши синовдан ўтган хорижий амалиётга тўғри келмаслиги каби муаммолар билан боғлиқ. Шу боис ҳам мамлакатимизда вилоят даражасидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилди.

Жорий йил 1 январдан бошлаб эса суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш институтини бекор қилинди.

Жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичи жорий этилди.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида янги тартиб, давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш институти жорий этилди. Бунда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётганда шахсни айблашга етарли асослар мавжуд бўлмаса ёки унинг айби тасдиқланмаса ушбу тартибга риоя этиш талаб этилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда суд остонасидан кириб келган ҳар бир фуқаро адолат барқарор ҳукм топаётганига, инсон ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилиши, бунинг учун эса судьялар қонун ҳимоячиси, адолат аталмиш қўрғоннинг мустаҳкам устунлари бўлиши керак.

Муродилло Қодиров,

Олий суд катта консультанти

Киритилди: 10:56 31.05.2021. Ўқилди: 2550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар