Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суданда вабодан вафот этганлар сони 348 кишига етди

Суданда вабодан вафот этганлар сони 348 кишига етди

Суданда вабодан вафот этганлар сони 348 кишига етди, деб хабар бермоқда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вабо эпидемияси 9 штатга тарқалди ва уларнинг умумий сони 11 079 нафарга етди.

Шунингдек, 5 штатда данг безгаги гумон қилингани, шундан 2 киши вафот этгани қайд этилган.

Июнь ойининг бошидан бери Суданда ёмғир ва сув тошқини кузатилди, бу эса вабо тарқалишига ёрдам беради.

Судан ҳукумати 12 август куни вабони эпидемия деб эълон қилди.

Давом этаётган уруш ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарасиз ишлаши шароитида юқумли касалликларнинг тарқалиши мамлакат аҳолисининг аҳволини янада оғирлаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 14:46. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!