Сеул марказий округ суди Жанубий Корея полицияси ходими Юн Сок Ёлнинг ҳибсга олишини қонуний деб топди.
Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги маълум қилди, деб ёзади “Report” .
Суд давлат раҳбарининг барча даъволарини рад этди.
Эслатиб ўтамиз, Юн Сок Ёл мухолифатни исёнга қаратилган фаолиятда айблаб, 3 декабрга ўтар кечаси мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси бу масала парламентда овозга қўйилди ва президентдан ҳарбий ҳолатни бекор қилишни талаб қилувчи қарор қабул қилинди. Натижада давлат раҳбари қарийб 6 соат давом этган ҳарбий ҳолат режимини бекор қилишга мажбур бўлди. 14 декабрь куни Корея Республикаси парламенти президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди.
Шундан сўнг, ҳарбий ҳолат билан боғлиқ жиноят иши доирасида армия ва хавфсизлик кучларининг бир қатор юқори мартабали зобитлари қўлга олинди.