Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суд аппарати ходимлари очиқ танлов асосида ишга олинади

Суд аппарати ходимлари очиқ танлов асосида ишга олинади

Фармонга кўра, HR-менежмент механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда судлар аппаратининг кадрларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарали ва замонавий тизими жорий этилади. Унга кўра 2026 йил якунига қадар:

🔹 номзодларнинг шахсий ва касбий фазилатлари, шу жумладан, уларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳалоллик сифатларини ҳаққоний баҳолаш имконини берувчи очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилади;

🔹 вакант лавозимларни эълон қилиш ва номзодларни саралаш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган “vacancy.sud.uz” портали ҳамда суд тизимида ходимлар билан ишлашга қаратилган “SudHR” электрон платформаси ишлаб чиқилиб, ишга туширилади;

🔹 судларга олий юридик маълумот ва илмий салоҳиятга эга бўлган кадрларни жалб қилишда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

2026 йил сентябргача Одил судлов академиясида судьялар ва суд аппарати ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг бошқа кўринишларининг олдини олиш бўйича “реал кейслар”га асосланган ўқув-амалий модули жорий этилади.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!