Россия Қуролли кучларининг Украинадаги бирлашган қўшинлари гуруҳи қўмондони, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовнинг сўзларига кўра, 2025 йил март ойидан бери Россия қўшинлари Украинадаги 149 та аҳоли пункти ва 3,5 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудудни эгаллаб олган.
"Россия Украинага қарши урушни тўхтатмоқчи эмас. Қўшинлар бирлашган гуруҳи томонидан махсус ҳарбий операция вазифаларини бажариш ҳужум ҳаракатларини олиб бориш билан давом эттирилади. Бугун куз мавсуми учун йўналишлардаги қўшинлар гуруҳлари олдига қўйилган вазифаларни аниқлаштириб оламиз", – деди генерал.
Унинг маълум қилишича, 2025 йил кузига келиб Россия армияси аннекция қилинган Луганск вилоятининг 99,7 фоизини (60 квадрат километрдан камроқ қисми Украина назоратида қолмоқда), аннекция қилинган Донецк вилоятининг 79 фоизини эгаллаб олган, шунингдек, Херсон ва Запороже вилоятининг 76 ва 74 фоиз қисмини назорат қилмоқда.
"Россия ҳарбийлари чегара бўйлаб “хавфсизлик зонаси” яратиш вазифасини муваффақиятли бажармоқда. Хусусан, Суми вилоятида 210 квадрат километр ҳудуд ва 13 та аҳоли пункти Россия қўшинлари назоратига ўтган. Днепропетровск вилоятида эса еттита аҳоли пункти Россия назорати остида. Харкив вилоятуда Россия қўшинлари Купянск шаҳрини деярли тўлиқ қамал қилган", — дея қўшимча қилди Россия Бош штаби бошлиғи.