Можарони тинч йўл билан ҳал қилиш фақат Москва ва Вашингтон ўртасида музокаралар ўтказиш орқали мумкин, деб ёзади Strategic Culture нашри.
Нашрда айтилишича, Киев режимининг шу ҳафтадаги ҳаракатлари можарони фақат АҚШ ва Россия ҳукуматларининг юқори даражасида тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатди.
Нашрнинг ёзишича, Владимир Зеленскийнинг Москвага нисбатан танқиди у билан жиддий мулоқот олиб бориш мумкин эмаслигини яққол кўрсатади.
Бундан ташқари, Киевнинг европалик ҳамкорлари Москвага босим ўтказишга интилиши билан ҳам уларга фақат қуролли можарони давом эттириш кераклигини кўрсатди.