Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Страсбургда Европа Еврокомиссиясига ишончсизлик муҳокамалари фермерлар норозилиги билан ўтди

Страсбургда Европа Еврокомиссиясига ишончсизлик муҳокамалари фермерлар норозилиги билан ўтди

22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.

20 январь куни ЕИнинг бир неча давлатидан келган фермерлар Страсбургда ушбу келишувга қарши норозилик акцияси ўтказиб, фон дер Ляйен истеъфосини талаб қилди. Муҳокамалар давомида депутатларнинг аксарияти ҳозирги вазиятда Еврокомиссияни истеъфога чиқариш номақбул эканини билдирди.

Кутилмоқдаки, вотум кўпчилик овоз билан рад этилади. Шу билан бирга, Европа парламенти атрофида фермерлар намойишлари давом этмоқда ва 21 январь куни ҳам акциялар ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:33 20.01.2026. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!