Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Столтенберг: НАТОда Россиянинг Руминияга қасддан ҳужум қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

Столтенберг: НАТОда Россиянинг Руминияга қасддан ҳужум қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, НАТОда Россиянинг Руминияга атайлаб ҳужум қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Бу ҳақда у Киевга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

У, хусусан, Украина билан чегара яқинида Руминия ҳудудига учувчисиз учувчи самолётнинг қулашига изоҳ берди.

“Бизда бу Россия томонидан қасддан қилинган ҳужум эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Шу билан бирга Столтенберг Руминияда дрон қолдиқлари топилганини жиддий ҳодиса деб атади. Унинг фикрича, бу Украинадаги можаро билан боғлиқ бошқа давлатлар учун хавфларни кўрсатади.

Киритилди: 19:14 28.09.2023. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!