НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Хитой сиёсати альянс манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солмоқда, бироқ блок Пекин билан ҳамкорликка очиқлигича қолмоқда.
Бу ҳақда Вильнюсдаги саммит коммюникесида айтилган.
Хитойнинг билдирилган амбициялари ва “мажбурий сиёсати” НАТО манфаатлари, хавфсизлиги ва қадриятларига таҳдид солмоқда.
“Биз Хитой билан конструктив ҳамкорликка, жумладан, Иттифоқнинг хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро шаффофликни таъминлашга очиқмиз”, — дейилади ҳужжатда.