Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Стикерсиз машина ҳайдайдиган ходимларнинг ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?

Стикерсиз машина ҳайдайдиган ходимларнинг ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?

Адлия вазири Русланбек Давлетов стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ҳақида изоҳ берди:

«Битта нарсани айтиб ўтишимиз керак, бу катта ҳуқуқ эмас. Фақат иш жойига бориб, иш жойидан уйга келиш назарда тутиляпти. Чунки асосий мақсад кўчаларда машиналарнинг бўлмаслиги, карантин қоидаларга жуда қаттиқ риоя қилинишини таъминлаш.

Ушбу ташкилотларнинг ходимлари ўзлари билан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат ҳам ёнида бўлиши керак.

Чунки биз биламиз, суиистеъмолчиликлар ҳолати ҳам, корхоналар ёлғондан "бу бизнинг ходимимиз" деган маълумотларни бериш амалиёти ҳам йўқ эмас.

❗️Олдиндан ҳаммани огоҳлантирамиз: бу ҳужжат қалбакилаштиришга киради! Бунинг учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган. Озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган. Айниқса бугунги мураккаб шароитда агар шундай ҳолатларга ким йўл қўядиган бўлса, қаттиқ жавобгарликка тортилади.»

Киритилди: 12:08 31.03.2020. Ўқилди: 3603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!