Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ССВ: Аёлларда онкологик касалликларни эрта аниқлайдиган мутахассисларни ўқитиш тизими йўлга қўйилади

ССВ: Аёлларда онкологик касалликларни эрта аниқлайдиган мутахассисларни ўқитиш тизими йўлга қўйилади

Хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Бунда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида гинеколог мутахассисларни бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингини ўтказиш бўйича ўқитишга қаратилган ўқув курслари йўлга қўйилади;

клиник ординатура (резидентура) ва магистратуранинг гинекология ва онкология мутахассисликлари, шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув дастурларига бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга ўқитиш бўйича модуллар киритилади.

Вазирлик Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – “Узинфоcом” МЧЖ билан биргаликда
2025 йил 1 майга қадар:

а) бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этиб, скрининг регистри юритилишини йўлга қўйиши;

б) скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизимини (мобил илова ва бошқалар орқали) жорий этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, жорий йилда:

илғор халқаро тажрибани инобатга олиб, скрининг алгоритмларини назарда тутган ҳолда саратонолди касалликлари, бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш бўйича миллий клиник протоколлар тасдиқланади;

бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининги, диагностикаси, даволаш ва кейинчалик кузатиш тартиби ишлаб чиқилади.

Бунда:

касаллик босқичи ва тарқалганлик даражасидан келиб чиқиб, аниқланган бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш схемалари;

жарроҳлик амалиётини ўтказган беморларни кузатиш, реабилитация қилиш ва паллиатив парваришлаш схемалари ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, диагностика жараёнларининг сифат назорати стандартларини ҳам ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 15:33. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!