Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Sprite 60 йиллик анъанадан воз кечмоқчи

A A A
Sprite 60 йиллик анъанадан воз кечмоқчи

Sprite 60 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатиб келаётган яшил пластик бутилкаларидан воз кечмоқда.

Coca-Cola компанияси 1 августдан бошлаб қадоқларни яшил рангдан шаффоф пластмассага ўзгартиришини эълон қилди. Бу қадам экологик масъулиятни ошириш доирасида қабул қилинди.

Sprite'нинг ҳозирги яшил пластмассасида яшил полиетилен терефталат (PET) мавжуд бўлиб, уни янги идишларга қайта ишлаш мумкин эмас.

«Бутилкалардан бўёқларни олиб ташлаш қайта ишланган материал сифатини яхшилайди», деди Coca-Cola'га қадоқлаш чиқиндиларини қайта ишлашни яхшилашга ёрдам берадиган R3CYCLE пластик гуруҳи бош директори Жулиан Очоа.

«Қайта ишланганда, Sprite'нинг шаффоф PET бутилкалари қайта шишага солиниши мумкин, бу пластик учун айланма иқтисодни оширади», деди у.

Coke ассортиментидаги яшил бутилкалардан фойдаланадиган бошқа ичимликлар, жумладан Fresca, Seagram's ва Mello Yello ҳам келгуси ойларда шаффоф пластик билан алмаштирилади.

Киритилди: 07:44 01.08.2022. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!