Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Спорт залидаги фожеа: Лас-Вегасда отишма қурбони бўлганлар орасида ҳужум қилган шахс ҳам бор

Спорт залидаги фожеа: Лас-Вегасда отишма қурбони бўлганлар орасида ҳужум қилган шахс ҳам бор

Камида икки киши, жумладан ҳужумчи ҳалок бўлди, яна уч киши Невада штатининг Лас-Вегас шаҳридаги спорт залида отишма натижасида яраланди.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, Associated Press хабар бермоқда.

Лас-Вегас полицияси капитани Эсмералда Боведа аниқлик киритишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига етиб борган ва спорт зали эшиги олдида ўқотар қурол билан турган эркакни топган. Мерган бинодан югуриб чиққан, полиция ходимлари унга қарата ўқ узган, шундан сўнг қўлга олинган.

"Тиббиёт ходимлари келиб, гумонланувчини касалхонага олиб кетишди ва у ерда вафот этди. Воқеа жойида бино ичидан отишма қурбонининг жасади ҳам топилган. Уч нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилди, улардан бирининг аҳволи оғир эди," - деди Боведа.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Киритилди: 11:10 17.05.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!