Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

“Спорт синовлари” ахборот тизими ишга туширилди

A A A
“Спорт синовлари” ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан спорт синовларини топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан my.sport.uz платформасида “Спорт синовлари” ахборот тизими ишга туширилди.

Эндиликда спорт синовларини топшириш истагида бўлганлар онлайн ариза қолдириши ва спорт синовларини топшириш учун ўзига энг яқин бўлган спорт мактабни танлаган ҳолда синовларни топшириши мумкин.

Спорт синовларини топшириш жараёни электрон платформада баҳоланади ва шу куннинг ўзида натижа маълум қилиниб, иштирокчининг шахсий кабинетига электрон сертификат юборилади.

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга қаратилган ушбу тадбир қарорга асосан 11 та ёш тоифаси бўйича январь — декабрь ойларида 6 та босқичдан иборат этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ихтиёрий талаблар асосида ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:44 05.10.2023. Ўқилди: 3787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!