Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Spark" экология камералари марказида: Янгийўлда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

A A A
"Spark" экология камералари марказида: Янгийўлда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди


Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, "Наврўз" МФЙ ҳудудида чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарлик содир бўлди.

Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланди.

Вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганида 1993-йилда туғилган фуқаро Х. А. давлат рақами "01 З 137 ЙБ" бўлган "Spark" русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган ҳудудга ноқонуний чиқинди ташлангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Х. А. 990 000 соъм миқдорида жаримага тортилди.

Киритилди: 22:24 15.08.2023. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!