Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Спалетти ФИФА ва УЕФАни танқид қилди

Спалетти ФИФА ва УЕФАни танқид қилди

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Исроил миллий жамоасини ФИФА ва УЕФА турнирларидан четлатилмаётганини танқид қилди.

Италиялик мутахассис Россия Украинага ҳужум қилгач барча халқаро турнирлардан четлатилгани каби Исроил ҳам Фаластиндаги хунрезликлари учун ФИФА ва УЕФА байроғи остидаги мусобақаларидан дисквалификация қилиниши керак эди, деб ҳисобламоқда.

«Россияни бошқа мамлакатга ҳужум қилгани учун халқаро турнирлардан дарҳол четлатишганди, фаластинликларга нисбатан геноцид уюштирган Исроил билан эса нега бундай қилишмади? Бизни мана шундай мамлакат жамоасига қарши майдонга тушишга мажбурлашаётгани ачинарли», - дея Спалеттининг сўзларини келтирган Corriero dello Sport.

Маълумот учун, Италия миллий жамоаси Миллатлар лигаси доирасидаги баҳсда Исроилни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этиб, гуруҳда 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Исроил эса очкосиз гуруҳда сўнгги ўринни банд этган.

Киритилди: 23:25 17.10.2024. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!