SpaceXнинг Dragon юк кемаси Флоридадаги Кеннеди коинот марказидан 31-чи таъминот миссияси (CRS-31) доирасида учирилди, дея хабар беради NASA.
Dragon Халқаро космик станцияни (ХКС) озиқ-овқат, материаллар ва жиҳозлар, шунингдек, илмий тажрибалар учун асбоблар ва материаллар билан таъминлайди.
Орбитал лабораторияга 6000 фунтдан (2700 килограмм) ортиқ юк олиб келган Dragon космик кемаси душанба куни Шарқий стандарт вақт билан (EST) соат 21:29 да Флорида штатидаги Кеннеди космик марказидаги 39А учиш мажмуасидан кўтарилди.
Таъминот миссияси ХКС-72 доирасида ўтказилган ўнлаб илмий тажрибаларни қўллаб-қувватлайди.
Dragon космик кемаси космик станцияда декабрь ойигача қолиши режалаштирилган.
SpaceX компанияси учирилган видеони Х ижтимоий тармоғида жойлаштирди.