Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

SpaceX Starlink сунъий йўлдош интернетини Ҳиндистонда ишга тушишини эълон қилди

SpaceX Starlink сунъий йўлдош интернетини Ҳиндистонда ишга тушишини эълон қилди

Компания Ҳиндистондаги минтақавий офисини бир вақтлар Маск билан бирга PayPal да ишлаган Санжая Бҳаргаву бошчилигида очилишини эълон қилди ва Маск Санжаяни Starlink Indian директори лавозимига таъсис этди.

Компаниянинг Ҳиндистон учун кўплаб истиқболли режалари бор. Starlink нинг Ҳиндистон бозорига кириб келиши босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Режага кўра, 2022 йил охирига қадар SpaceX Ҳиндистонда камида 200 минг Starlink фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишни мақсад қилган. Янги сунъий йўлдошлар орбитага учирилиши билан бу кўрсаткични бир неча ўн миллионга етказиш кўзда тутилган.

Ҳиндистон тасодифан қилинган танлов эмас. Мамлакат аҳолисининг аксарияти кабелли интернет етиб бормаган қишлоқ жойларда яшайди. Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг қарийб 75 фоизи интернетга кириш имконига эга эмас.

Киритилди: 16:11 05.11.2021. Ўқилди: 2192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!