Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 30 ёшли Ш.Н. банк картасидан бир миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Давлатобод туманида яшовчи 24 ёшли И.А. содир этганлиги аниқланди.
Тезкор-тадбирлар натижасида И.А. "Телеграм" мессенжерида "Пулларингизни “Ақча-Бот” орқали икки баравар кўпайтиринг" мазмунидаги ҳаволаларни тарқатиб, ўзи яратган "Телеграм бот" орқали жабрланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пулларни ўзлаштирган.
Жиноят содир этган И.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, И.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.