Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Совуқ антициклон 5 декабргача давом этади

Совуқ антициклон 5 декабргача давом этади

Синоптикларнинг маълумот беришича, мамлакатимиз ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабргача сақланиб қолади.

29 ноябрдан ҳаво янада совуши ва босим ошиши кутилмоқда. Бу эса:
• кечалари сезиларли совуқ;
• кундузи нисбатан илиқ об-ҳаво;
• эрталаблари кучли туман тушиши эҳтимолини оширади.

Шунингдек, антициклон узоқ давом этиши натижасида инверсия ҳолати кучайиб, ҳавода чанг, тутун ва майда заррачалар миқдори ортиши мумкин.

Аҳоли мазкур шароитларда эҳтиёт чораларига амал қилиши тавсия этилади.

Киритилди: 19:17 28.11.2025. Ўқилди: 3872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!