Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Совет байроғини кўтарганларга нисбатан жиноят иши очилди

Совет байроғини кўтарганларга нисбатан жиноят иши очилди

Украина полицияси 8 ва 9 май кунлари бўлиб ўтган байрам тадбирларида тақиқланган коммунистик тимсоллардан фойдаланганлик ҳолатлари бўйича бир нечта жиноят ишлари қўзғатди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Миллий полиция раҳбарининг ўринбосари Александр Фацевичнинг сўзларига кўра, камида учта иш очилган бўлиб, улар Совет Иттифоқи байроғи ва Георгий тасмасидан фойдаланганлик билан боғлиқ. Полиция байрамдан олдин тақиқланган тимсоллардан фойдаланиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Украинада 2015 йилда декоммунизация ҳақида қабул қилинган қонунга биноан коммунистик тимсолларни тарғиб қилиш мумкин эмас.

Киритилди: 14:45 10.05.2021. Ўқилди: 6123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!