Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Солиқ ва божхона ислоҳотлари прокурор назоратида

A A A
Солиқ ва божхона ислоҳотлари прокурор назоратида

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли Қарори қабул қилиниб, унга асосан эндиликда давлат солиқ хизмати органлари «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» шиори остида солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги хизматга айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ 5468-сонли Фармонига асосан иқтисодиётдаги солиқ юкини пасайтирилади, инсофли солиқ тўловчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинади ва солиқ назорати механизмлари такомиллаштирилади.

Шунингдек, Президентимизнинг шу йил 2 август кунидаги “Ўзбекистон республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5499-сонли Фармонига асосан прокуратура органлари тузилмасида тегишли бошқарма ва бўлимлар ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифалари давлат солиқ хизмати органлари устидан назорат ўрнатиш, ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва бюджетга қўшимча даромадлар тушишини мувофиқлаштиришдан иборат.

Киритилди: 17:35 29.08.2018. Ўқилди: 2861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар