Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Солиқ қарздорларига қарши кураш: Фарғонада 441,9 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Солиқ қарздорларига қарши кураш: Фарғонада 441,9 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

✅Солиқлар – мамлакатимиз тараққиётининг муҳим манбаси. Улар таълим, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. Аммо, айрим фуқаро ва ташкилотлар солиқ мажбуриятларини бажармаслик билан давлат бюджетига жиддий зарар етказмоқда.

✅Фарғона вилояти Мажбурий ижро бюроси солиқ қарздорларига нисбатан қатъий чоралар кўрмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида бюро томонидан 2 триллион 97 миллиард сўмлик 117 432 дан ортиқ ижро ҳужжати ижро этилди. Шундан 34 546 таси якунланиб, 441,9 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.

✅"BESH BOLA NUR KOMPLEKSI" МЧЖ мисолида 161,5 миллион сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилгани бу борадаги ишларнинг самарадорлигини кўрсатади. Мажбурий ижро бюроси бундай ишларни давом эттирмоқда.

Бу эса, давлат бюджетининг тўлиқ тўлдирилиши ва мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади.

Киритилди: 10:44 25.06.2025. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!