Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Солиқ муносабатларини ташкил этишда янгича ёндашув қўлланади

 Солиқ муносабатларини ташкил этишда янгича ёндашув қўлланади

🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади.

📝 Бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади:

🔹 жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;

🔹 тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар.

📑 2026 йил 1 январдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган ҳолда эксперимент ўтказилади:

▪️ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланишни жорий этиш;

▪️ солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирисиз автоматик шаклланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини жорий этишни тизимли давом эттириш.

⏭️ 2026 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкларни ижарага беришдан олинган даромад бўйича тўланган солиқ тўлиқ миқдорда мулк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.

Киритилди: 18:28 30.11.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!