Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

«Солиқ ҳамкор» тизими орқали юборилган мурожаатларнинг энг кўпи харид чеки бермаслик билан боғлиқ

A A A
«Солиқ ҳамкор» тизими орқали юборилган мурожаатларнинг энг кўпи харид чеки бермаслик билан боғлиқ

Жорий йилнинг 5 ойида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 61 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.

2023 йил январь-май ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 61 286 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 57 202 таси харид чеки бермаслик;
  • 2 435 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 97 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 1 552 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 34 412 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 22 569 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,6 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Натижада, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йил давомида тўланган мукофот суммалари 21 942 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 10,9 млрд сўмга етди.

Киритилди: 12:10 19.06.2023. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!