Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Соҳиб Аббосхон АҚШда меҳмонхонада сувоқчилик қилгани ва қизининг сўзлари уни йиғлатгани ҳақида гапирди (видео)

Соҳиб Аббосхон АҚШда меҳмонхонада сувоқчилик қилгани ва қизининг сўзлари уни йиғлатгани ҳақида гапирди (видео)

Актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳамда актёр ва продюсер Ҳабибулла Низомов ташкиллаштирди.

АҚШга янги келган вақтимда «мен АҚШга келдим» деганингизда, мен қочардим, уялардим, энди уялмайман, чунки ўша босқичлардан ўтиб бўлдим.

Мен АҚШга биринчи келганимда меҳмонхонада сувоқчи бўлиб ишлаганман. Бу иш билан 45 кун шуғулланганман.

Қизимнинг мактабидагилар унга ‘даданг АҚШда меҳмонхона тозалаб юрибди’, деб гапирган экан. Бу ерда ишлаган ўзбеклар уларга шундай дейишган бўлса керак. Ўша куни ўша гапни эшитиб йиғлаганман. Кеча обрў-эътиборда кино олиб юрган эдим, бугун бундай аҳволдаман деб йиғлаганман. Лекин олдимга қўйган мақсадларим бу қийинчиликлардан устун келган.

Бу гап-сўзлар болаларга ёмон таъсир қилади.

Соҳиб Аббосхон, актёр ва режиссёр

Маълумот учун, Соҳиб Аббосхон ўзбек кино мухлислари орасида «Занжир», «Наҳотки сен», «Ажал сўқмоғи» каби бир қанча фильм ва сериаллардаги бош роллари билан машҳурликка эришган.

Киритилди: 04:00 20.03.2020. Ўқилди: 4658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!