Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазири карантинни бузгани учун истеъфо берди

Соғлиқни сақлаш вазири карантинни бузгани учун истеъфо берди

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири, карантин вақтида ўзини яккалаш режимини икки марта бузган Дэвид Кларк истеъфога чиқишини эълон қилди.

“Дэвид унинг бу лавозимда қолиши ҳукумат томонидан коронавирусга қарши қабул қилинаётган чоралар ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлардан фақатгина чалғитиши ҳақидаги қарорга келди”, деб маълум қилган мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн.

Бош вазир Кларкнинг 1 июлда истеъфо ҳақида топширган аризасини қабул қилганини қўшимча қилган. 
Ушбу лавозимни 19 сентябрдаги парламент сайловларигача таълим вазири Крис Хипкинз эгаллаб туради.
Янги Зеландияда 25 март куни умуммиллий каратин киритилгандан кейин Кларк икки марта карантинни бузган: велосипед сайри ва пляжда оилавий пикник уюштирган.
Ўшанда бош вазир пандемия шароитида уни истеъфога чиқаришдан бош тортган. Кларк қоидабузарликка йўл қўйгани учун қўшимча равишда эгаллаган молия вазири ўринбосари лавозимидан бўшатилган ҳамда мартабаси ҳукуматдаги энг паст даражагача пасайтирилган.

Киритилди: 09:35 02.07.2020. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!