Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сочи аэропортида 50 дан ортиқ рейс кечиктирилди

A A A
Сочи аэропортида 50 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.

"8 август куни Росавиация Сочи осмонини ёпгани сабабли шаҳар аэропортида транспорт коллапси юз берди. 9 августга келиб аэропортда 57 та авиарейс кечиктирилган, яна биттаси бекор қилинган", дея хабар бермоқда нашр.

Сочи аэропортидаги коллапс сабаб Сибир шаҳарларидаги — Красноярск, Томск, Новосибирск, Новокузнецк ва Норилск аэропортларидаги рейслар ҳам кечикмоқда.

Росавиация кўпинча Украинанинг дрон ҳужумлари сабаб Россия аэропортларининг ишини чеклайди, бунинг натижасида ўнлаб рейслар бекор қилинади ёки кечиктирилади.

Киритилди: 20:55 09.08.2025. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!