Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Собиқ ички ишлар ходими ўқишга киритиш учун пора олаётганда қўлга тушди

Собиқ ички ишлар ходими ўқишга киритиш учун пора олаётганда қўлга тушди

Тошкент вилоятида муқаддам ички ишлар идораларида ишлаган шахс жиноий шериги билан келишган ҳолда бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, 13 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, собиқ ички ишлар органи ходими ва унинг шериги Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони ИИВ Академияси қошидаги сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бу хизмати учун ундан 13 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлар талаб қилинган 13 минг АҚШ долларидан 6 минг долларини олган вақтда ушланган.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:15 21.07.2021. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!