Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Собиқ ички ишлар вазири: "Очкўз эдим, катта миқдорда пора олдим ва уй-жой қилдим" (видео)

Собиқ ички ишлар вазири: "Очкўз эдим, катта миқдорда пора олдим ва уй-жой қилдим" (видео)

Туркманистон давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири Искандар Муликовнинг катта миқдорда пора олганига иқрор бўлгани ва тавба қилгани ҳақидаги видеони намойиш этди. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.

«Мен, Искандар Муликов, 2009 йилдан 2019 йилгача ички ишлар вазири лавозимида ишлаган ҳолда, жиноятчиликка қарши кураш учун жавобгар бўлганимга қарамай, очкўзлигим сабабли ўз вазифамни суиистеъмол қилдим, пора олдим ва уй-жой қилдим. Муҳтарам бош қўмондонимиз иш ва яшаш учун барча шароитларни яратганига қарамай, мен ҳалол йўлни танламадим ва жуда катта миқдорда пора олдим», дея иқрор бўлди Муликов.

Бундан ташқари, давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олингани ва мусодара қилинган миллионлаб доллар ва бошқа бойликларни намойиш этди.

Киритилди: 18:00 04.12.2019. Ўқилди: 6785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!